«маданият вазирлиги» тегли мақолалар


Хивада «Лазги» II халқаро рақс фестивали ўтказилади
8 апрель 2024, 17:17

Хивада «Лазги» II халқаро рақс фестивали ўтказилади

25−30 апрель кунлари Хива шаҳрида иккинчи маротаба «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Маданият вазирлигига кўра, ҳозиргача 18 та давлатдан рақс гуруҳлари фестивалда қатнашиш истагини билдирган. Ғолиблар диплом, статуэтка ва пул мукофоти билан тақдирланади.

Маданият вазирлиги «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади
8 апрель 2024, 14:33

Маданият вазирлиги «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади

Маданият вазирлиги ўзининг бюджет маблағлари ҳисобидан 2024−2025 йилларда The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади. Маблағ телелойиҳа иштирокчиларининг устозлари, бадиий раҳбар, мусиқа директори ва созандалар учун гонорар тўлашга сарфланиши келтирилган.

Тошкентдаги Artdocfest Asia кинофестивали тегишли рухсатнома олинмагани учун тўхтатилди — Маданият вазирлиги
5 апрель 2024, 11:37

Тошкентдаги Artdocfest Asia кинофестивали тегишли рухсатнома олинмагани учун тўхтатилди — Маданият вазирлиги

Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Кейинроқ фестиваль директори дастурнинг бошқа намойишлари ҳам тақиқланганини хабар қилди. Маданият вазирлиги бунга ташкилотчилар белгиланган тартибда рухсат олмагани сабаб бўлганини билдирди.

«Маданият соҳасида иқтисодий манфаатдорлик абгор аҳволда» — Озодбек Назарбеков
14 март 2024, 15:25

«Маданият соҳасида иқтисодий манфаатдорлик абгор аҳволда» — Озодбек Назарбеков

Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳани тўлиқ рақамлаштириш ва иқтисодий манфаатдорликни яхшилаш зарурлигини айтди. «Бу икки масала бутунлай ечим топса, шундан кейин соҳа ғояга ишлайди», — деди у. Унга кўра, соҳада сифатни таъминлашда иқтисодий манфаатдорлик ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Маданият вазирлиги «маданиятли инсонлар»га кўнгилочар тадбирлар учун бепул чипталар совға қилмоқчи
13 март 2024, 14:11

Маданият вазирлиги «маданиятли инсонлар»га кўнгилочар тадбирлар учун бепул чипталар совға қилмоқчи

Маданият вазирлиги газ ва электрдан қарзи йўқ, маъмурий жавобгарликка тортилмаган «намунали ва маданиятли инсонлар»ни аниқлаб, уларга кўнгилочар тадбирларга бепул чипталар совға қилмоқчи. «Лойиҳа ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган, бунинг учун бироз вақт керак», — деди вазирлик ходими.

«Россия санъаткорлари учун дунёда майдонлар қисқариб кетди» — Озодбек Назарбеков
12 март 2024, 09:25

«Россия санъаткорлари учун дунёда майдонлар қисқариб кетди» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков хорижлик хонандаларнинг Ўзбекистондаги концерти тадбиркорлар томонидан ташкил этилишини айтди. У россиялик қўшиқчиларнинг Ўзбекистонда концерт бериши ҳақида гапираркан, «улар учун дунёда майдонлар қисқариб кетди, шу сабаб бўш майдон қидиришга маҳкум», деди у.

«Вазирлик боғча опа эмас». Озодбек Назарбеков — санъаткорларга чора кўриш ҳақида
11 март 2024, 16:20

«Вазирлик боғча опа эмас». Озодбек Назарбеков — санъаткорларга чора кўриш ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул ҳаракатлар қилаётган санъат вакилларига чора кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди. У «вазирлик боғча опа эмаслиги, назорат қилиш демократик нормага тушмаслиги»ни айтди. «Уларга чора кўрсак, либерал тараф мутлақ норози бўлади», — деди у.

«Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топавермайди». Маданият вазирлиги — санъаткорларнинг уй-жой олишига субсидия ажратиш таклифи ҳақида
10 ноябр 2023, 13:07

«Уларнинг ҳаммаси ҳам қўшимча даромад топавермайди». Маданият вазирлиги — санъаткорларнинг уй-жой олишига субсидия ажратиш таклифи ҳақида

Маданият вазирлиги соҳа вакилларининг уй олишида тўловнинг 50 фоизини қоплаб беришни таклиф қилди. Лойиҳа муҳокамаларга сабаб бўлгач, вазирлик бунга муносабат билдираркан, «соҳа вакилларининг ҳаммаси ҳам тўй-ҳашам ёки бошқа тадбирлардан қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас», дея таъкидлади.

2024 йилда Маданият вазирлигига бюджетдан 1,1 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Пуллар нимага сарфланади?
7 ноябр 2023, 10:43

2024 йилда Маданият вазирлигига бюджетдан 1,1 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Пуллар нимага сарфланади?

2024 йилда давлат бюджетидан Маданият вазирлигига 1,1 трлн сўмдан кўпроқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда. Вазирлик харажатлари орасида давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш каби бандлар мавжуд.

Маданият вазирига иккита биринчи ўринбосар тайинланди
4 ноябр 2023, 09:50

Маданият вазирига иккита биринчи ўринбосар тайинланди

Маданият вазири Озодбек Назарбековга Баҳодир Аҳмедов ва Авазхон Таджиханов биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Юсуфжон Усмонов маданият вазирининг ўринбосари бўлди.

Ўзбекистон маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
31 октябр 2023, 19:57

Ўзбекистон маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Адлия вазирлиги тизимида ишлаб келаётган Авазхон Таджиханов Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Маданият вазирлиги санъаткорлар ҳақидаги портал зарурлигини асослашга уринди
7 октябр 2023, 12:24 2

Маданият вазирлиги санъаткорлар ҳақидаги портал зарурлигини асослашга уринди

Маданият вазирлигининг хабар беришича, санъаткорлар ҳақидаги портал тўй ва бошқа тадбирларни режалаштираётган мухлисларга ижрочилар билан бевосита алоқада бўлишга ёрдам беради. Сайтда нафақат 10 га яқин санъаткор, балки соҳанинг бошқа вакиллари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади, дейди вазирлик.

Маданият вазирлиги мукофотланган санъаткорлар ҳақида веб-сайт яратиш учун қарийб ярим млрд сўм сарфлайди
6 октябр 2023, 15:49 1

Маданият вазирлиги мукофотланган санъаткорлар ҳақида веб-сайт яратиш учун қарийб ярим млрд сўм сарфлайди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат мукофоти олган санъаткорлар ҳақидаги портал учун қарийб 500 млн сўм ажратиш ҳақида буйруқ имзолади. Унга дастлаб 10 нафар санъаткорнинг маълумоти киритилади. Май ойида маданият марказлари веб-сайтини яратиш учун 530 млн сўм ажратилган, лекин сайт ишламаяпти.

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга сотиб олинган юк машиналари бўйича изоҳ берди
9 ноябр 2022, 15:42

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга сотиб олинган юк машиналари бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга иккита «мобиль саҳна» сотиб олди. Маълум қилинишича, ушбу харид президент қарори талабларини бажариш учун амалга оширилган. «Асосий мақсад — барчага бирдек маданий ҳордиқ чиқариш учун шарт-шароит яратиш», — дейилади вазирлик изоҳида.

Маданият вазирлиги ходими ҳамкасбини пичоқлагани учун 10 йилга қамалди
26 август 2022, 10:56

Маданият вазирлиги ходими ҳамкасбини пичоқлагани учун 10 йилга қамалди

Апрелда ифторлик вақтида Маданият вазирлиги ходимлари ўртасида ўзаро жанжал юзага келганди. Ўшанда улардан бири ошхона пичоғи билан ҳамкасбини жароҳатлаб қўйганди. Суд айбланувчини 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди
24 март 2022, 17:01

Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида ишлаган Муроджон Мажидов эгаллади.

Маданият вазирлиги ходимлари иш фаолияти давомида дўппи кийишни бошлади
8 декабр 2021, 10:07

Маданият вазирлиги ходимлари иш фаолияти давомида дўппи кийишни бошлади

Маданият вазири Озодбек Назарбеков вазирлик ходимлари иш фаолияти давомида дўппи кийишни режалаштирганини маълум қилди. У буни қадриятларни ҳаётга қайтариш деб атаб, барча соҳа ходимларини мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди. Фото.

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги
6 декабр 2021, 16:32

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги TikTok Fest концерти юзасидан муносабат билдириб, у ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблашини маълум қилди. Қолаверса, бу каби концертларга вазирлик эмас, балки ИИВ ва ҳокимият масъул экани айтилди. Ëшлар ишлари агентлиги эса концерт дастури бекор қилинганини қайд этди.

Маданият вазирлиги Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди
27 июн 2021, 13:34

Маданият вазирлиги Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Маданият вазирлиги актриса Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши», — дейилади вазирлик баёнотида.

Собиқ маданият ва спорт ишлари вазири маданият вазирига ўринбосар бўлди
5 май 2021, 10:07

Собиқ маданият ва спорт ишлари вазири маданият вазирига ўринбосар бўлди

Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган Баҳодир Аҳмедов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг